Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.
Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилди. Улар орасида аввалроқ ҳибсга олинган «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бор.
Тошкент шаҳар ИИББда жиноий фаолиятда гумон қилиниб, қўлга олинган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар мавжуд, деди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев. У қўлга олинган шахслардан жабрланган фуқароларни «қўрқмасликка» ва ариза беришга чақирди.
Пойтахт ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноий гуруҳ вакиллари йиллар давомида кузатилгани, далиллар етарлилигидан сўнг уларга рейдлар бошланганини билдирди. Шунингдек, у рейдлар қўшни давлатларда ўтказилаётгани ёки Jah Khalib концертидаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини айтди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «Саидазиз медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиевни қўлга олди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамларни қарзини ундириб берган.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг ИИО ходимлари билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, фуқаронинг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган. Бироқ ҳужжатлаштириш жараёнида у ИИО ходимларининг талабларини бажармай, қаршилик кўрсатган.
Сергели туманида энага қарамоғида қолган 3 ёшли қиз вафот этди. Марҳуманинг онаси болани танишиникида қолдириб кетганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ февраль ойида Сергели, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида ноқонуний диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланган 6 кишини аниқлади. Улар 300 минг сўмдан 3 млн сўмгача бўлган миқдорда жаримага тортилди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаб яқинида 12 ёшли ўқувчининг қўлидан ушлаб олган эркакнинг шахси аниқланди. Туман ички ишлар ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.
Тармоқларда Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видер тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан туман ИИО томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
22 январга ўтар кечаси Мирзо Улуғбек туманида тезликни ошириб ҳаракатланган Tracker йўл четидаги автобусга урилди. Оқибатда Tracker`нинг олд қисмида ёнғин чиқди, ундаги йўловчилар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Тошкентда 2018 йилдан бери пойтахт ИИББ ташаббуси билан очилган уйсизлар учун марказ фаолият кўрсатмоқда. «Газета.uz» мухбирлари ушбу «Меҳр-саховат уйи»да бўлиб, бу ерда аёзли кунларда одамлар сони кўпайишига қандай тайёргарлик кўрилгани ва марказ нималарга муҳтожлигини ўрганди.
Пойтахтда ёшлар орасида трамадол ва бошқа психотроп моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўпайган, дея таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев. Унинг сўзларига кўра, дорилар асосан мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келмоқда ва «қора бозор» да сотилмоқда.
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери 7777 та жиноят фош этилиб, 537 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 2435 та жиноят ички ишлар ходимлари ташаббуси билан аниқланган, шундан 769 таси наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ. Бунинг натижасида 217,3 кг гиёҳвандлик ва 24,3 кг психотроп воситалар айланмасининг олди олинган.
Ўзбекистонда Хитойнинг «Гуанжоу» клиникасининг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида маҳаллий дориларни қайта қадоқлаб, қиммат нархга сотаётгани юзасидан текширув ўтказилмоқда. Клиника мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзор туманидаги Atlas савдо мажмуасида маиший техникаларга катта чегирма эълон қилингандан сўнг 18 мингга яқин фуқаролар мажмуа олдида тўпланган. Натижада тирбандлик ва тиқилинчлар юзага келган. Тиқилинчда бир нафар аёл хушидан кетган. Тошкент шаҳар ИИББ дўкон ёпилганлигини ва сотув бўлмаслигини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан айрим масжидлар атрофидаги кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).
Тошкент давлат техника университетидаги қурилишда ишлаган ёлланма ишчи маошини ололмаганлиги сабабли ўзини бешинчи қаватдан ташлашга уринди. Ҳодиса жойига етиб борган Олмазор ИИБ ФМБ бошлиғи музокара ўтказиб, 40 ёшдан ошган фуқарони пастга туширишга эришди. Олий таълим вазирлиги ишчига қурилиш ташкилоти маошини тўлаб берганини қўшимча қилди (янгиланди).
Тошкент шаҳар ИИББ ўт ўчиргич ёқиб юборилган ҳолат юзасидан 4 кишига нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.
«Қўйлиқ» бозори бузилишига қарши норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг иши Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларнинг беш нафарига 5−7 кун қамоқ жазоси тайинланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг